
Дор
Баланд дорга интилар юрак,
Жон чўчийди, сиртмоқ хавфи бор.
Ҳавас учар мисоли варрак,
Шамол тинса, ерпарчин виқор.
Дор оғочи қон ичган тўнкак,
Балки очдир, тутгайми хумор.
Тополмай сўз
титрайди сўнгак…
Кўз ёшларга тиз чўкмиш минг бор.
Баланд дорга жидду жаҳд керак,
Дея хаёл суради ҳақдор.
Курашларда чиниқиб тийрак,
Ҳилпирашни истайди бедор.
Баланд дорга осилсанг сергак,
Сирқиб оқсин ботиний ғубор.
Юксак мақом ботиний тилак,
Ишқ оловин ёққувчи мунг бор.
Муслима Ҳамроз
06.03.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые