Хикоя

Китоб йўл кўрсатади

Анчадан бери интернет тармоқларида эълон қилинаётган Авлиёхон Эшон шеърлари диққатимни торта бошлади. Тасодифми? Балки! Қизиқиб ўқийман, ўқийвераман, ўқиганим сайин ажойиб руҳият манзараларига саёҳат бошланади, гўё. Мазкур йилда шоирнинг янги китоби нашрдан чиққанидан хабарим бор.

Яқинда китобхонлик бўйича бир тадбирда қатнашдим. Стол устига ўнлаб китоблар ташкилотчилар томонидан чиройли қилиб териб қўйилган эди. Шулар орасида муқоваси оқ рангли китоб диққатимни тортди, қўлимга олдим: Авлиёхон Эшоннинг “Очун” номли китоби экан. Ҳайратландим, тасодифми?! Ҳа, тасодиф, аммо, қонуният негизидаги бир ғаройиб тасодиф. Кўзойнагимни тақиб ўқишга тутундим, аммо шу орада тадбир бошланди. Хаёлим эса шу китобда қолди. Буни қарангки, тадбир охирида менга шу китобни совға қилишди. Ажойиб тасодиф, шундай эмасми?

Оммабоп телеграм каналимда “очиқ саҳифа” бор, шунга Авлиёхон Эшоннинг “Ёз. Жавзо” номли шеърини жойлаштирдим. Бу ҳам бир ихлосмандлик удумида.

Куни кеча эса ижодкор дўстлар билан учрашиб, шеърият ҳақида суҳбатлашдик. Бир даста газетани қўлида тутамлаб турган дўстимдан газеталарни олиб варақлай бошладим. Орасидаги “Jadid” газетасининг 4-саҳифасида Авлиёхон Эшоннинг китоби ҳақидаги Муҳайё Рустам қизининг “Jonbaxsh kuy orzusida” номли мақоласи берилган экан. Ажабо, тасодифми?! Ўқийман, самимий эътироф.

Руҳбахш шеърларнинг оҳанрабоси бўлса керак. Яхши китобни ўқишни истасангиз, китобнинг ўзи сизга йўл кўрсатади ҳатто, қўлингиз етгулик жойда сизни кутади. У сизни қалб оламида униб ўсишга ундовчи ҳаёт ҳақиқатидир.

Муслима Ҳамроз

24.05.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x