
Тасвир
Хаёлимда менинг дунё яшайди,
Шууримда нурли манзиллар огоҳ.
Тасаввурга боқиб кўзгу жилмаяр,
Яна нур чашмаси ярқирар ногоҳ.
Излаб топарманми ўзимдан ўзни,
Чироғим сўнмасдан, ёндирган сўзни.
Гулханга чўлғанар дунё ўчоғи,
Недандир қизғаниб шошади чошгоҳ.
Кўзим чашмасида боқсам гавҳарга,
Қай тилда шуълалар сўрайди изоҳ.
Очун ишқворига чиндан шайдоман,
Тасвирман!? Билолмам асли қайдаман.
Муслима Ҳамроз
23.07.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые