Шудринг
Тун ёлғиз қолади, нуржило сўниқ,
Толиққан юлдузлар ҳолсиз милтирар.
Тим қора пардаси оғир хўрсиниқ,
Йўлидан адашган шамол дилдирар.
Ойдин осмонларга туташади уфқ,
Ҳовузнинг юзида кўзгу ялтирар.
Пинҳона ашкида ошкора бир фарқ,
Нилуфар баргида шудринг қалтирар.
Муслима Ҳамроз
23.07.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


