
Манзара
Қуёш қиличини санчаркан кунга,
Кунпаякун бўлар шом чоғи фалак.
Уфқнинг пешонаси қонармиш шунга,
Қип-қизил булутлар сузади лак-лак.
Инсоннинг кўксида қизарар юрак.
Шафақ шивирлайди тиғ етмас тунга,
Шу ёқдан бир сулув мўралар малак.
Созланиб тургандай
сокин бир унга,
Юлдузга тўлади самовий элак.
Куй истар кўнгилга сибизға эрмак.
Инсон ҳайрат ичра боқади тонгга,
Бирбутун оламда ғарбу шарқ бўлак.
Чархпалак абадий тўлади бонгга,
Уйғотмоқ ишқида тўқийди эртак.
Чин дунё синови этади сергак.
Муслима ҲАМРОЗ
20.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые