
Кузагим зарбоф
Бизнинг боғларимиз нақадар зариф,
Кузакнинг бағрига келди тўлишиб.
Биз кутган чоғларга беради таъриф,
Нафис чиройини тонгла бўлишиб.
Анҳорнинг тошқини кўкламга хилоф,
Қушлар чуғурлайди овлоқ талашиб.
Маҳзун дақиқалар
тўқийверса лоф,
Тўкилган хазонлар кетар қалашиб.
Баҳор ўтди, кетди, кузагим зарбоф,
Шамолнинг сукутин тинглар шошилиб.
Музаффар туйғулар бўлмасин исроф,
Кўклам қайтармикан, кузга эшилиб.
Изоҳ: “эшилиб” – ипакдай майин сочилиб.
Муслима ҲАМРОЗ
19.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые