
Кўнгил дарёси
Кўнглим дарёсига пинҳон оқади,
Тиниқ ирмоғига ёвқур боқади,
Кечмиш тўфонларин чорлаб келади,
Сирлар васвасасин зорлаб келади,
Дунё туб-тубидан қониб сув ичган ғулу.
Дард тозалагай кўнгил ойнасин,
Майли покламоқ-чун жонни қийнасин,
Эзар қон бағримни топиб иложин,
Балки, ярқиратгай кўзгу жилосин,
Кўнгил фазосида тўфон тўзғитган қайғу.
Тоғлар виқорини сўйлаб ўтади,
Уммон тўлқинларин бўйлаб ўтади,
Зилол завқ-шавқини сийлаб ўтади,
Булбул навосини куйлаб ўтади,
Кўнглим чашмасида бўзлаб эврилган туйғу.
Илҳом оташини ёниб сезгайми,
Шиддат оғушида тезтоб сузгайми,
Оқиб кетавергум уммон бағрига,
Нома йўллайвергум ижод боғига,
Кўнглим дарёсида тўлқин қалқиса уйғун.
Муслима Ҳамроз. 13.03.2022 йил

Подписаться
0 комментариев
Старые