Сен борсан
Хаёлинг титроғида ҳамон мен борман,
Туйғулар тошқинида яшамоқ мумкин.
Соғинчим сарсон эрса, унда сен борсан,
Саболар сасидасан ифоринг мушкин.
Қирларни соғинсанг гар гирён мен борман,
Лоланинг япроғидек қизаргай яноқ.
Юксакликка талпинмоқ исён сен борсан,
Тоғ-тошлар чарсиллайди,
қалбимдай қайноқ.
Довуллар ичидан кел
омон – мен борман,
Оқ кема кутгай бизни манзиллар яқин.
Ўзимни мен топгайман
осон – сен борсан,
Гўзаллик ошёнида туйғулар оқин.
Изоҳ: “мушкин” – хушбўй
Муслима ҲАМРОЗ
08.08.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


