Шеър

Кутубхона

Зиёбахш кутубхона сени кутмоқда,
Ҳикматлар хазинаси имлаб чорлайди,
Билимлар ёғдулари дилни поклайди,
Китоблар битигида шуъла порлайди.

Файзиёб кутубхона уни кутмоқда,
Ҳамсуҳбат умидида очиқ мактублар,
Юксалиш имтиҳони нафис мактаблар,
Маърифат бўстонида ибрат китоблар.

Муҳташам кутубхона мени кутмоқда,
Ёзувлар жилосига қалбим очгайман,
Китоблар оламида зиё ичгайман,
Бормасам гар умримни елга сочгайман.

Машварат овозлари бизга етмоқда,
Тингламоқ удумини наҳот унутдик,
Мантиқий тафаккурга тўсиқлар тутдик,
Нурзабон саҳифадан йироқ не кутдик.

Китоблар қатларида имкон ўтмоқда,
Англасак ҳақиқатнинг сирли маъносин,
Зулумот ютолмасин шуур аълосин,
Уйғон эл, нурлантириб кўнгил маъвосин!
Муслима Ҳамроз
01.04.2024 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

0 комментариев
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x