Мансуралар

Эгиз тасаввур

Бир кунмас-бир кун учрашиб қоламиз кўнгил водийсида. Ё тезюрар поезднинг оҳиста тебранаётган вагонида, ёки булутлар устида сузаётган учқур самолётда, ёҳуд шамол билан қувлашмачоқ ўйнаётган электромобилда. Балки, яёв кетаётган хаёлпараст йўлда тўқнаш келармиз? “Мен” дан илгарилаб боряпсан, “сен”га эргашмоқ менга қисматми? Етиша оларманми ўзимга ўзим?! Балки тасаввур кўзгусида тўқнашармиз, чақмоқ чақиб йўлни ёритган дамда. Учқуни ичимда чатнайди ва бирдан қалдираб кетади ҳаво нафаси. Турфа ранглар ичинда сени танийман, кафтингда исмим ёзилган. Олов сўзларинг ёқиб юборади қалбим қўрини, кўзларинг аксида чеҳрамнинг муҳри. Эгиз туйғу менимга ошно, ёлғизликдан қочиб юрган ҳислар қуршовида. Қўшалоқ олам дарчалари чорлайди ҳамон, чорлайвериб остона ҳам гуллайди, ҳатто. Қўшкўприк ёнма-ён, жуфтолам қатма-қат, иккиланган тасвирлар ғалат. Таниш дунёнинг қалби мунаввар-ёруғ, нотаниш оламнинг адоғи йўқдир. Учрашув жойи гўзал бир маъво, топиб кела олгай эзгу туйғулар такрор. Боқсам, йиғилиб келган тасаввурнинг турфа қанотлари жуфт. Пайванди дарахтдек ўсаверарар қалб, тилла нурларни симириб ичган япроқлари ям-яшил бахмал тусида. Кўкда қуёшлар порлайди ёруғ, тушимда юлдузлар кўзлари чақнайди масрур.

Муслима ҲАМРОЗ
07.08.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x