2. ҲАРФЛАР ОРАСИДАГИ СУКУНАТ
Фьюжн услубидаги лирик наср.
(Неварамга гибрид матн кўринишидаги алифбо-хат)
Хонада фақат битта чироқ ёниб турибди. Унинг кўкимтир, сокин нури худди чарчаган кўзга ўхшайди — у ҳам мен билан бирга вараққа, сенинг исминг ёзилаётган жойга тикилади. Бу нур менинг оппоқ сочларимдан ўтиб, қоғозга тушади ва у ерда ҳарфларнинг узун соялари пайдо бўлади. Сен мана шу соялар ичида ухлаяпсан, болам. Хонадаги чироқ худди вақтни ушлаб тургандек, у бизнинг орамиздаги масофани ёритишга ҳаракат қилади, лекин барибир бурчаклардаги қоронғуликни енголмайди. Менинг хавотирларим ҳам ўша бурчакларда бедор ўтирибди.
Муслима ҲАМРОЗ
07.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


