1. ҲАРФЛАР ОРАСИДАГИ СУКУНАТ
Фьюжн услубидаги лирик наср.
(Неварамга гибрид матн кўринишидаги алифбо-хат)
Мана бу — A ҳарфи. У ҳали сен учун шунчаки бир-бирига суянган иккита чизиқ ва ўртасидаги кўприк. Мен эса ушбу ҳарфни қоғозга туширарканман, сенинг французча ёзувдаги исмингни ўйлайман. Сен уни ҳали ўқий олмайсан. Сен унга қарайсан-у, ундаги чизиқларни уйингдаги ўйинчоқларга, дарахт шохларига ўхшатасан. Қандай ҳарфларни танласам экан? Қайси бири сенга таниш, қайси бири бегона туюлмас экан? Хавотирим шунчалик чексизки, у ҳеч бир қоғознинг чегарасига сиғмаяпти. Мана бу оқ варақнинг четидан тўкилиб кетяпти.
Муслима ҲАМРОЗ
07.10.2026 йил


Замонавий гибрид шеъриятнинг энг ёрқин ва дунё тан олган намояндалари Оушен Вуонг (Ocean Vuong) ва Клаудия Рэнкин (Claudia Rankine) ҳисобланади. Уларнинг асарлари шеърият, проза ва визуал санъат чегараларини бузиб юборган ўзига хос «контейнер» Дир.
Муслима Ҳамрознинг ушбу хати Оушен Вуонг услубига хос бўлган лирик наср, фрагментарлик (бўшлиқлар) ва «топилган формат» (Found Form) — яъни ўқишни билмайдиган болага атаб яратган алифбо-хат кўринишидаги гибрид асардир.