Шеър

Тақдир

Кўзгудаги аксимга тўқнашиб кетдим,
Ҳайратнинг кўзларида учқун кўринди.
Ҳеч бормаган жойларга овозим етди,
Шарпа йўлим тўсмоққа роса уринди.
Тўқнаш келгай муқаррар метин сабримга.

Тўғонларнинг устидан оғриниб ўтдим,
Тоғдайин тўсиқлари четга
сурилди.
Дарвозалар берк эди, минг йиллар кутдим,
Дардларимга гувоҳ-ми, ой ҳам оғринди.
Тўқнашиб кетмоқ мумкин ўзга қалбига.

Азалий туйғуларнинг ҳажрини тотдим,
Ошиқлик мақомида маҳкам тур энди.
Учиб юрар космик чанг, аламлар ютдим,
Равон йўлга чиқайлик кўнглим, юр энди.
Тўқнашмагин дейманда тақдир зарбига.

Муслима ҲАМРОЗ
25.09.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x