
Кундаликдан*
Ўйлаб қарасам, йиллар давомида фидоийлик туйғуси доимо қалбимни лиммо-лим тўлдириб турган экан. Кўнглим кенгликларида машҳурлик туғини ҳилпиратиб безовта қиладиган бағдод шамоллари эсмаганлиги аниқ. Мол-дунё ғавғоси авж олган айвонларга бўйламай, бепарво ўтиб кетавериш аслида бир неъмат. Қалб қасрига пок назар ташлаш, орасталик иштиёқи билан яшаш ҳикматини англамоқ ҳам офиятдир. Сўз сеҳрига ошнолик эзгу саодат эмасми?! Яратганга ҳамду сано бўлсин!
Муслима Ҳамроз
19.09.2024 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


