Ишондим тобланиш фурсатларига…
Шеъриятга юрагимни тўлдиргим келаверади мудом, адабиётга қалбимни очмоқ умидида ёндим, ёнавериб куйдим, узоқ кутдим. Ва, ишониб кутдим тобланиш фурсатларини. Йўл юриб кутдим, машаққат томирларига туташган чоғларимда дардимни баргларга айтдим. Айтдиму ҳар сафар дардларим тўкилиб, дунёни хазон қоплашидан азобландим. Ғамни ҳам, шодликни ҳам симириб тотдим ҳаётга ошуфта бўлмоқлик учун. Гўзалликни чорладим шайдо кўнглим тўрига. Олам сийратига мастона боқмоқлик учун наво оқимига созланмоқ керакдир балки?! Англадим-ки адабиёт-дилдаги наво, адабиёт-қалбдаги маъво. Илҳом парвози сийлов, шеърий лаҳзалар олқиш. Назм олами ўз ижодкорини ҳам, ихлосмандини ҳам сурур йўллаб олқишлайди, олқишлар экан фарахли дамларни бахш этади. Адабиёт бўстонига орзиққан дилларни алалхусус саодатманд этаверади ўзига ошно этиб.
27.07.2021 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые