
Яқинимда олислик, қийналди жоним,
Узоқ кутдим мен олис манзилларни жим.
Ўша ерда-ку ахир жигарбандларим,
Фақат гаплашмоқ учун қоқмоқдамиз сим.
Айро маконларида синайди фироқ,
Ҳар куни масофани ўлчаса хаёл.
Дийдорлашув кўзлардан анчайин йироқ,
Соҳилини тарк этган кемалар мисол.
22.08.2021 йил