Қатралар
-
Суҳбат
Мен суҳбатда ҳамрозлик истайман, сен эса ўз фикрингдан тонмоқликни истамайсан. Ва ниҳоят, тўсиқлардан ўтолмасдан суҳбат аро сарсон бўлгай дардчил туйғулар, сўзлар овора, фикрлар йўқликка соврилгай, афсус. Суҳбат унмади, сўзлар гулламади. Дардлашолмай беҳуда кечган…
-
Бармоқлар гулласа
Тупроқдан янги чечак мисол униб чиқар экансан, ўсиб бўй чўзиш иштиёқи томирингда оқа бошлайди. Сочларингни исёнкор шамоллар тинимсиз тортқилай бошлаганда, барг ёзаётганлигингни ҳис қиласан. Кўм-кўк япроқларинг шивирлай бошлайди, беихтиёр қулоқ тутасан. Латоиф сўзлар…
-
Хаёлларим
Сарафроз хаёлларим қалбим фазосида учмоққа шай туйғуларимнинг эркли қанотига сеҳрли жозибасини бағишлаган чоғларда, самоларга парвоз этмоқлик иштиёқи тушларимни безагай. Муслима Ҳамроз 22.08.2024 йил
-
Шоир қалбига гўзаллик сурури оқиб кира бошлаган сирли дақиқаларда туғилган шеър, шубҳасиз латоиф сўзларга бой бўлади. Муслима Ҳамроз 21.08.2024 йил
-
Денгиздан қатра
Шеъриятнинг инжулар сирига тўла денгизига бутун борлиғи билан оқиб кетишни истайдиган ижодкорлар кўп, таассуфки, ложувард илҳом тўлқинлари мавжидан ўз “чўмичини” тўлдириб олиш завқи билан яшаётганлар ҳам оз эмас. Муслима Ҳамроз