Қатралар
-
Сайр
Баъзан кўкдан ёмғир шиддатида сўз томчилай бошлайди. Унинг шивирига қулоқ тутаман, чақмоқдай чақнаб тўкилади, хаёлларим ҳам чақиндек чатнашини томоша қиламан. Мовий сўзлар бутун борлиқни безаб, кўнглимни гўзалликка ошно этади. Осмондан қуйилади сўзлар ёмғири,…
-
Суҳбат
#Суҳбат Мен юксак тоғлардан завқ олган виқорли туйғуларим ҳақида сўзласам, сен йўлда оёғингга ботган тош оғриғидан нолийсан. Муслима Ҳамроз 01.08.2025 йил
-
Истак
Мен ложувард ўрмоннинг мусаффо ҳавосидан тўйиниб симирсам, сен соя остида тундлашиб кенглик даъвосини истайсан. Муслима Ҳамроз 30.07.2025 йил
-
Гул
Алвон рангни симирган атиргул гулгун тебранади, сабо куйидан маст. Атиргул шарбатига қадаҳлар тўла, ифорига чўкиб кетмоқлик мумкин. Шарбат тотига меҳригиё томчиси қувват. Ғунчалар даста-даста бўлиб ирмоққа тўкилади, кўнгилга ошиққан туйғу сингари. Аммо, айрилиқ…
-
Кайфият
Кайфият мусаввирга ўхшайди, дамо-дам кўнгилни турли рангларга бўяб туради. Мўйқаламини гоҳ тонгга, гоҳида осмонга, баъзан тунга, баъзида ўрмонга ботириб олади. Қуёшдан ранг олса кўнгил олтиндек товланган дамларга ошно бўлади. Уммон сиёғидан қониб симирса,…