Қатралар
-
Меҳригиё
Меҳру муҳаббатга лиммо-лим тўла дилимни кафтим тафтида авайлаб йўлга тушяпман. Ишққа эврилмоққа шайланган қалбим ила суҳбатлашмоқ сурурини ҳис этмоқлик умидида. Бағрим сўқмоқларида кўп бора адашдиму изтироб сабоқларида тиниқиб топилдим. Қанийди, эрк йўлига чиқмоқлик…
-
Куз қатлари
Кузги томоша беихтиёр диққатингизни тортади. Хазонрезги манзилида барглар омонат қалтираб турибди. Дарахтлар гўё қизғиш, сарғиш, зарғалдоқ шокилали либосга бурканиб олишганга ўхшайди, айниқса, ўрик дарахти ўз меваси тусини эслатади. Куз япроқлари куз яноқларини ял-ял…
-
Манзара сочади соҳил
Наҳот, соҳиллар ҳовучида ича олгай уммон чашмасин; Денгиз тинмай тебранади, қирғоқ-арғимчоқ; Ажаб, соҳиллар анҳорга лаб сунади соғинч симириб; Ҳайҳот, соҳиллар сувсаб ранж чекгай саёз сойнинг бўйида; Сузолмаган соҳил гўё гилсимон армонни сипқориб тўймас;…
-
Қатра(фикрат номалари)
Баъзан фикрат номалари қатра-қатра бўлиб шууримга тома бошлайди. Бир неча қатралар тўплангач уларни қайта-қайта ўқишга киришаман. Ва шунда, ижобий, яъни позитив фикрлар орасида бир-иккита салбий демакки, негатив ёки танқидий фикрлар ҳам қалтираб турганини…
-
Кашф…
Ижод жараёни уммонда тўфон қўзғиётган бўронга ўхшайди. Алғов-далғов тўлқинлар ажабки, уммон тубида оқаётган мусаффо жилғаларнинг шивири бағринг оҳангига мослашмоғи учун унинг жимирлашини ботининг кўзгусида намойиш этаётгандек туюлади. Долғалар гўё ёпирилиб келиб бутун борлиқни…