Қатралар

Бегона олам

Ўн саккиз минг олам ичра мавжуд ҳар бир одамнинг қалбида пинҳона олам яшайди. Кўп ҳолларда у ўзи учун ҳам мавҳумотга йўғрилган оламида бир умр бегона бўлиб яшаётганлигини  тасаввур ҳам қилолмайди. «Эго» аталмиш ўзининг шу оламида мутлақ ҳукмдорлик рутбасида мағрур яшашни жуда-жуда истайди. Олам денгизида шоҳона тўлқин қанотида қулоч отиб сузишни, маржон қояларга етиб кўксини марваридларга тўлдиришни  орзу қилади. Коинот ичра беҳисоб оламларга садоси етсин дея аҳён-аҳёнда ожизгина қўнғироқчасини чалиб шодланади. «Мен» дея номланган оламини бошқаларга эслатиб туриш учун баъзан-баъзан юрак қонига бўялган алвон туғини ҳам ҳилпиратиб қўяди. Афсуски, ўзининг руҳий парвозга шай оламида эрк қушини парваришлай ололмасдан сарсон-овора бўлиб умр гузаронлик қилади. Кураш шаҳдидан мосуво, изланиш илмидан маҳрум, гўзаллик ишқига бегона, англамоқ истагидан айро яшаш мумкин-ми?! Бутун бир борлиқни хаёлан қучмоқ ва унга ўз меҳрини тортиқ этмоқликка қачон инсон қалби очилгай?! Балки, сукут саботида қалб кўзгусига синчков боқиб, ўзликни таниш имкони бордир.

Чексиз олам сарҳадларигача муҳаббат туйғуларини армуғон этмоқлик баробарида унинг сайридан завқланмоқ учун илоҳий ишқ сеҳрига тўйиб қонмоқлик шарти борлигини билгач, инсон қалби қай ҳолатга тушса экан?!

Муслима Ҳамроз

6.10.2023 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x