Қатралар

Шеърга ишқибозлик

Ширинликка ўч кишилар ҳазил- мутойиба шеърларни қизиқиб ўқишга мойил бўлишса керак. Ҳазилнамо шеърларни ўқир экан улар ёрқин рангли ва нозик ҳидли гуллар ифорини туйишса ажабмас. Бироқ, орада бачкана сўзлар учраб қолса, сўлиб қолган гулдек ажратиб ташлашга тушишади.
Дил таъби шўр ва аччиқликни хуш кўрадиган инсонларга кескин фикрли ва иддаоли шеърлар ёқиши қизиқ. Бу каби шеърлар гўё очилмайдиган гуллар турига монанд. Ҳиди димоқни ёрадиган даражада ўткирлиги уларнинг дидига мос тушганлигидан далолат.
Табиатан нордон туйғу ишқибозлари танқидий руҳдаги шеърларга олқишбозлик қилишади. Ва бундай шеърлар бир қарашда кактусга ўхшаш таассурот қолдирса керак. Аммо, бу гулни ҳидлаб кўриш хаёлига ҳам келмайди. Гўё ҳиднинг аҳамияти йўқдек.
Таъби мўътадил қалбли инсонлар олам ва одам уйғунлигига қоришиқ шеърларга эҳтиёж сезишар, балки. Улар ўзларини гўзал чаманзорга киргандек ҳис қилишади ва майин ифорларга мафтун бўлишади. Не ажабки, ишқибознинг диди шеър саралайди ва табиийки уни ўз туйғулари тарозисида тортиб баҳолайди.
Муслима Ҳамроз
02.02.2024 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x