Шеър

  • Шеър

    Жим

    Дунёнинг бир чеккасида ўтирибман жим, Ажаб, зулмат ичра бежо сузар ерқайиқ. Туман – оғир ҳаво чўкар, чор-атрофи дим, Чексизлик бағрини намчил қийнайди тийиқ. Чирпираб айланар дунё чархи бетиним, Одамзот кўнглида тасвир риёси ғолиб.…

  • Шеър

    Ўтга туташсин

    Ҳаёт қозонида қайнар одамзод, Ўт шавқида ҳислар ёнар, начора. Қанча уринмасин хомлик нуқси бор, Ҳарчанд пишиқликка етмас, бечора. Нафси ғул-ғуласин ғовлатса учқун, Тошар ҳою-ҳавас кўпик мисоли. Риё тузоғига бўлгудай тутқун, Идрок камолидан маҳрум…

  • Шеър

    Шафақ

    Қизариб турибди қирмиз яноғинг, Уфқнинг шаррорида ёлқин минг пора. Кўнглинг гулханидан мумкин тонмоғинг, Кун чўғи ярқираб этар ошкора. Кун тиғи тўкилиб кутгай тинмоғинг, Анорий гулобни ичади бефарқ. Кўзларинг чарақлаб келар ёнмоғинг, Қип-қизил шаробдай…

  • Шеър

    Қип-қизил

    Қир-адир – қип-қизил, олов чўғ сочган, Лолалар юзида гулхан япроғи. Яшил майсаларга бағрини очган, Гуллар уруғини ўпар тупроғи. Боқсам, алвон – алвон тўлқинни қучган, Шўх-шаддод шамолнинг қизғиш яноғи. Ташналик чоғида ўзидан кечган, Тўкилар…

  • Шеър

    Қиёси борми?

    Чакангда райхоннинг ифори қолган, Бармоғингда ҳино ҳаваси борми? Қароғингда ишқнинг хумори қолган, Бошингда рўмолнинг сояси борми? Афсуски белбоғинг удумдан қолган, Ўтмиш йўлларингнинг риёси борми? Дўппининг қуббаси қадимдан қолган, Жаҳон аро кезсанг қиёси борми?…