Жим
Дунёнинг бир чеккасида ўтирибман жим,
Ажаб, зулмат ичра бежо
сузар ерқайиқ.
Туман – оғир ҳаво чўкар, чор-атрофи дим,
Чексизлик бағрини намчил қийнайди тийиқ.
Чирпираб айланар дунё чархи бетиним,
Одамзот кўнглида тасвир риёси ғолиб.
Юлдузлар тоқи самода топганми қўним,
Кўчманчи хаёл руҳига ғулғула солиб.
Нурли манзилларга қачон
туташар йўлим,
Ҳуржамол ўйларим ёруғ, оҳудай ҳуркак.
Нурафшон тонг отар осмон, қандайин сўлим,
Ёришган кўнгилда бирдан
балқийди фалак.
Муслима ҲАМРОЗ
15.02.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


