Шеър
Кўнгилдадир…
Харита мисоли кўнглингни ёясан, Пайпаслаб чиқасан унинг ҳар кунжини. Ғамгин шаҳарларда фонуслар ёқасан, Кўрмайин дейсанда бирор кас ранжини. Ҳаёт ўчоғида куйманиб ёнасан, Гуркираб турсин-да япроқлар йўлингда. Мактублар битганда кўнглингни ёзасан, Тилиб, тарашлайсан қаламинг…
Фурсат
Кишанлаб қўйдингми оҳу туёғин, Бандубанд этдингми, қандайин таҳқир. Тун ютгайми энди ҳурлик бўёғин, Зулмат қоплагандек кўзларинг сўқир. Бўйинтуруқ ғафлат, дилдаги қўрқув, Надомат чекасан, хаёлинг чопқир. Қумрилар безовта, сайрамас ҳу-ҳу, Сохта оламингда алдовлар топқир.…
Занжир
Ҳар қандай занжир-қуллик белгиси, Нима фарқи бор тилла, кумушми. Мутъе туйғулар қалбинг тўрида, Сиртмоққа мойил қисмат шўришми? Дор ичда. Жаллод тўқийди арқон, Кўнгил безовта, қўрқув юмуши. Дунё матоҳин боғлайди жонга, Дилдаги ғафлат нафснинг…
Булут
Булутлар бор, офтобни тўсдим деб, йиғлар ўкиниб, Булутлар бор, сувсаб ҳайқиради дув-дув тўкилиб, Булутлар бор, шамолга эргашар томчига тўлиб, Булутлар бор, осмонни тарк этароппоқ қор бўлиб. Муслима Ҳамроз 01.07.2025 йил
Ёлғон
Хаёлдан тўкилган сўзлар зарбидан, Мисралар лопиллар измидан чиқиб. Назмий қаторларда ҳисларни пойлаб, Пириллаб учгайдир зоғчадек чўқиб, Ёлғончи дунёда чин сўздан чўчиб. Булбулбоғ бегона, ноз-фироғи йўқ, Нечун йўлламайди ташбеҳ ноласин. Сўз мулки зориққан нур-у…

