
Фурсат
Кишанлаб қўйдингми оҳу туёғин,
Бандубанд этдингми, қандайин таҳқир.
Тун ютгайми энди
ҳурлик бўёғин,
Зулмат қоплагандек кўзларинг сўқир.
Бўйинтуруқ ғафлат, дилдаги қўрқув,
Надомат чекасан, хаёлинг чопқир.
Қумрилар безовта, сайрамас ҳу-ҳу,
Сохта оламингда алдовлар топқир.
Хушёрлик фурсати жанггоҳда шай тур,
Борлиғинг қулфида занжирлардан кеч.
Қилич сўзинг қани, гулдираб ҳайқир,
Қалбингни озод қил, кишанларни еч!
Муслима Ҳамроз
06.07.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые