
Занжир
Ҳар қандай занжир-қуллик белгиси,
Нима фарқи бор тилла, кумушми.
Мутъе туйғулар қалбинг тўрида,
Сиртмоққа мойил қисмат шўришми?
Дор ичда. Жаллод тўқийди арқон,
Кўнгил безовта, қўрқув юмуши.
Дунё матоҳин боғлайди жонга,
Дилдаги ғафлат нафснинг шумиши.
Муслима Ҳамроз
10.02.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые