Шеър

Кўнгилдадир…

Харита мисоли кўнглингни ёясан,
Пайпаслаб чиқасан унинг ҳар кунжини.
Ғамгин шаҳарларда фонуслар ёқасан,
Кўрмайин дейсанда бирор кас ранжини.

Ҳаёт ўчоғида куйманиб ёнасан,
Гуркираб турсин-да япроқлар йўлингда.
Мактублар битганда
кўнглингни ёзасан,
Тилиб, тарашлайсан қаламинг қўлингда.

Уммонлар қалқийди, томчилаб ёғарсан,
Осмоннинг кўксида очилгай дарвоза.
Дарёлар тубида тош каби ётарсан,
Сирлар сукутида сўзсиз бир овоза.

Тоғлар садо берар кўҳиқоф ёндасан,
Виқори дилдаги сорбургут парвози.
Мангу ишқ ирмоғин қўмсаган ёрдасан,
Тахайюл қийнайди, бўлгайми дил рози.

Кўнглингни йиғиб ол, тўрткўча ёқдасан,
Ҳар дамдан бохабар этолмас, нолима.
Чашмасин авайла, кўздаги ёшдасан,
Тазод кўнгилдадир, боқ мени ҳолима.
Изоҳ: Тазод-зиддият

Муслима Ҳамроз
07.07.2025 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x