Шеър
-
Туркий тил
Ўрхун-Энасой йўллайди садо, Қадим Туркистон овози келар. Олтой тиллардан таралгай нидо, Ёдлаб ардоқлар туркона эллар. Туркий лаҳжалар ўхшашдир шархи, Ёзма ёдгорлик сўйлайди ҳамон. Ўзбек, озару қирғизнинг фахри, Туркман, қозоқ-ла сўзлашар замон. Туркий тил…
-
Эрк қуши
Бағрим осмонин ногоҳ қопласа сиё, Сербулут томонида тинмас машмаша. Ҳар кунжини эгаллаб олмасин риё, Чақин ўти куйдирсин чатнаб дил оша. Гулдираб келгай ўтли нидоси аё, Гўзаллик соғинчи гар ўртайди шоша. Рўшнолик оғушида безангай…
-
Чўғпилик
Йўллар йироқ кетиб боргай, ортга сира боқмайди, Айланади дун-дунё бир ажабтовур чархпалак. Замон аста ўтиб боргай, вақт тескари оқмайди, Турфа томон қўлин чўзса, туташмайди чорфалак. Юлдуз тафти ёндирмаса ёрқин жило бермайди, Уялгайми ҳилол…
-
Муҳаббатнинг иқлимига кетайин кўчиб
Менга ғолиб бир сўз айтинг, эркка тўла сўз, Қанотида парвоз этай, кўкларга учиб. Оппоқ тонглар оғушидек ойдин, беғубор, Тилакларим йўллай олай оламни қучиб. Менга нурли бир сўз айтинг, оҳанг тўла сўз, Дил созимни…
-
Оловранг
Оламнинг ўчоғида қизиса жавзо, Жизғанак оташланиб куйгайми ҳаво. Қалбимга оловланиб йўлласа жазо, Не дам салқинланиб излайди даво. Қизиган туйғуларим қизғанар нечун, Сояга хаёлларим пояндоз солса. Тузалмас дардларимнинг қирмочи учун, Наҳотки, қийнайвериб қасдини олса.…