
Байрам
Байрамлар келяпти, қаҳ-қаҳа отиб,
Кўнглимни кулдирмоқ истайди, бироқ,
Армонлар сояси булутга ўхшар,
Шалаббо кўзёшга чўкади қароқ.
Ҳаётни борича бўларми суйиб,
Ғам-мунгни фатҳ этиб, қўёолгач тийиб.
Байрамли тонг отди, ёришди олам,
Порлаган юлдузлар самога чўкди.
Кўнглимни тўлдирди гирёна қалам,
Чақнаган лаҳзалар дил дардин тўкди.
Ҳар куни байрамлар шукуҳин туйиб,
Қанийди, гўзал шеър ёзолсам тўйиб.
Муслима Ҳамроз
07.03.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые