Шеър

  • Шеър

    Капалак эффекти (эгиз шеър)

    Кузнинг даричасин келдим сўроқлаб, Йиллар йўл кўрсатар  сочиб гардини. Йўллар йўрғалайди йироқ-йироқлаб, Менга мунғаяди тўкиб дардини. Дардим эзғилайди қалбим қийноқлаб, Гўё билолмадим ҳар дам қадрини. Сўлғин гулзорида учар ўйноқлаб, Ипак капалаклар безаб умрини.…

  • Шеър

    Келгач…

    Кўклам кўклигини  кўкчил куйлаб кел, Кириб келганингда кулгай кўнгиллар. Кўнглим каъбасини  кўзлаб кириб кел, Келсанг кенгликларга  кўчар кўчкилар. Келгил, кези келгач койиб, куйиб кел, Кўнглим камалакранг каби кўкаргай. Кўксим карамини кутиб, кулиб кел,…

  • Шеър

    Уфқ

    Уялгайми Уфқ қизариб кетгач, Жамолини оҳ, қизғанар Қуёш. Яноғи ҳам ол, манзилга етгач, Фироқ ўти-ла синайди бардош. Аста ёнбошлар фурсати ўтгач, Шафақ ёнса-чўғ беролмагай дош. Ўртангайми лол шаштидан кечгач, Кетар чоғида сийлайди ювош.…

  • Шеър

    Бутунлик

    Бири кам дунёда бутунлик нима? Кўнглимни беҳузур элайди шамол. Эланган кўнгилнинг тўфони кўчар, Тўзғиган хаёллар келади малол. Камини тўлдирмас оройиш дамлар, Аслида ним қиё кўрсатар жамол. Кулмайди қувончга яримта кўнгил, Ўксиниб боқади осмонда…

  • Шеър

    Кўнглинг ичолмаган…

    Тонг бўлиб уйғонсам шафақларингда, Шуълага қоришган кунга ўхшайман. Меҳрингдан қизғанган шафқатларингда, Туйғулар титратган мунгга ўхшайман.   Ёғдулар жилваси чароқларингда, Мунаввар ифорли гулга ўхшайман. Ҳамроздил яқину йироқларингда, Иқболга интилган йўлга ўхшайман.   Озор томчилайди…