Сўз тилсим
Шамоллар учирган хазондек кўчдим, Руҳим парча-парча сочилиб кетди. Беҳисоб саволлар зардобин ичдим, Жонимга дунёнинг фиғони ботди. Руҳфазо камолот излаб бормаса, Сўзлар маъносига қандай ҳам етсин. Паришон хаёллар тутқич бермаса, Қоғознинг бетига тўкилиб кетсин.…
Фалак денгизи
Англасак, фикр ҳам сўз ҳам тўлқиндир асли, Орзу яна такрор уммонга қайтмоқ. Келди-ку тўлқин каби сузмоқлик фасли, Гўзаллик яратиб ўз сўзинг айтмоқ. Коинот сочаётган тўлқинни қучсанг, Унинг оғуши воҳ, сирли чақнайди. Унга созланмоқ…
