• Шеър

    Оҳанг шаршараси

    Созинг оҳангида найга эврилиб, Кўнглим нотасида тўлиб тошаман. Наво таратганда тонглар нурафшон, Сафти сабо сари елиб шошаман. Оҳанг шаршараси завқи шоширган, Дутор торларида сўзсиз иншоман. Бағрим тўлдирганда мумтоз мақомат, Қалбим тошқинида қалққан нишонман.…

  • Шеър

    Мовий ой

    Ойнинг кўзгусида уммоннинг акси, Ёлқин жимирлайди, нурларнинг рақси. Хаёл тўфонига ўхшайди асли, Ойнинг тимсолида нурзиё васфи. Тўлин кулгучидан ёғилгай ёғду, Узоқ термуламан, жимирлар жоду. Мовий товланади билолмам нечун, Кўнглим осмонида тўлишган очун. Муслима…

  • Шеър

    Фаришта

    Илҳом фариштаси ҳурлиқо сўзми, Нози шивирлайди қалбимни ўртаб. Хаёл тўлғонади тўзғитиб исён, Жило кашф этмоқ чун дилёрга атаб. Кўнглим ёритқичи париваш ҳулкар, Ишқим тилмочини чорлагай хитоб. Изҳор этолмасман безабон, бедил, Чўғи ёндирмаса афғони…

  • Шеър

    Истиқлол

    Даврон суронида ҳар инсон азиз, Довруғ таратиб аждодлар ўтгай. Ватан тупроғидан қон қалқиб чиқса, Жадидлар янгратган бонг хушёр этгай. Замонам маърифат нурига тўлсин, Халқим, истиқлолинг муборак бўлсин!   Озод, ҳур юртимнинг жон томирига,…

  • Шеър

    Барглар кафтларида яшил сарғайди, Қуёш бўёғида қайнар тиллоранг. Менинг кафтимда-чи кузги чизгилар, Йиллар армонини тортқилар таранг. Гарчи хаёлларим тўзғир сумбула, Сокин суҳбатини бўяр оловранг. Кузнинг ҳуснига мен боқсам синашта, Маҳзун борлиғимга тўлгай жилоранг.…