
Фаришта
Илҳом фариштаси ҳурлиқо сўзми,
Нози шивирлайди қалбимни ўртаб.
Хаёл тўлғонади тўзғитиб исён,
Жило кашф этмоқ чун дилёрга атаб.
Кўнглим ёритқичи париваш ҳулкар,
Ишқим тилмочини чорлагай хитоб.
Изҳор этолмасман безабон, бедил,
Чўғи ёндирмаса афғони итоб.
Қалам изларида фаришта хаёл,
Ял-ял ярқиратса жазбасин ютиб.
Назми найзонида синалган туйғу,
Гул-гул очилгайми кўнгилга етиб.
Изоҳ: Найзон-найза (нақш) маъносида, наққошликда ишлатиладиган учи ўткир асбоб.
Муслима Ҳамроз
05.09.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые