
Истиқлол
Даврон суронида ҳар инсон азиз,
Довруғ таратиб аждодлар ўтгай.
Ватан тупроғидан қон қалқиб чиқса,
Жадидлар янгратган бонг хушёр этгай.
Замонам маърифат нурига тўлсин,
Халқим, истиқлолинг муборак бўлсин!
Озод, ҳур юртимнинг жон томирига,
Халқим ҳуррияти туташиб кетгай.
Қалби қувватида туғ ҳилпирайди,
Буюк истиқболга юксалиб етгай.
Борлиқ олам мудом шукуҳга тўлсин,
Элим, истиқлолинг муборак бўлсин!
Муслима Ҳамроз
25.08.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые