
Барглар кафтларида яшил сарғайди,
Қуёш бўёғида қайнар тиллоранг.
Менинг кафтимда-чи кузги чизгилар,
Йиллар армонини тортқилар таранг.
Гарчи хаёлларим тўзғир сумбула,
Сокин суҳбатини бўяр оловранг.
Кузнинг ҳуснига мен боқсам синашта,
Маҳзун борлиғимга тўлгай жилоранг.
Муслима Ҳамроз
30.08.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые