-
Ёмғир қўшиғингни айт
Пар ёстиғинг қоқмагил булут, Ахир, баҳор ўйғонмоғи шарт. Қуёшга боқ, ғамларинг унут, Ҳаво маҳзун, дардларини арт. Куртакларга таскинлар бериб, Бугун ёмғир қўшиғингни айт. Чучмомалар шодлансин кўриб, Камалакни қувлаб-қувлаб қайт. Ахир, баҳор…
-
Нусрат
Тутқунсан илкида, кўринмас қафас, У билан тириксан, танингга қувват. Ўлчовли ҳаттоки олганинг нафас, Омонат жонингга ҳар дам мурувват. Вақтинг қанот қоқар, кутмайди бир пас, Тотинмоқ бўласан элексир-шарбат. Боқасан, тўймайсан, беҳуда ҳавас, Дунёнинг саҳнида…
-
Жавониб шамоллар
Дунёдан нолима, у ҳам чекар оҳ, Қоронғу кечалар ёсуман сочи. Беҳадлик домига тортқилар ногоҳ, Осмон бўл, сочганда юлдузли сочқи. Тақдирдан нолима, учраса бир чоҳ, Руҳ қуши парвона,жонингга соқчи. Жавониб шамоллар ҳар ондан огоҳ,…
-
Ҳамроз
Не дилзорман, баҳорда гуллаган такрор, Яшил туйғу сочгувчи ёмғирга атаб. Қуёш меҳри тафтидан дилтортар ҳарор, Тиниқ томчи сеҳридан камалак истаб. Бир бедорман, ишқ дардин этгали изҳор, Ва, Яратиқ меҳридан тиламчи бетоб. Ҳамрозим, деб…