
Жавониб шамоллар
Дунёдан нолима, у ҳам чекар оҳ,
Қоронғу кечалар ёсуман сочи.
Беҳадлик домига тортқилар ногоҳ,
Осмон бўл, сочганда юлдузли сочқи.
Тақдирдан нолима, учраса бир чоҳ,
Руҳ қуши парвона,жонингга соқчи.
Жавониб шамоллар ҳар ондан огоҳ,
Сурати ҳавола, кўнглингга боқчи.
Замондан нолима, эмас сайлигоҳ,
Хум қайнар паймона мулкини сочиб.
Учиб кетолсангда кўкка баногоҳ,
Азалий тақдирдан бўлмайди қочиб.
Муслима Ҳамроз
07.04.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые