
Нусрат
Тутқунсан илкида, кўринмас қафас,
У билан тириксан, танингга қувват.
Ўлчовли ҳаттоки олганинг нафас,
Омонат жонингга ҳар дам мурувват.
Вақтинг қанот қоқар, кутмайди бир пас,
Тотинмоқ бўласан элексир-шарбат.
Боқасан, тўймайсан, беҳуда ҳавас,
Дунёнинг саҳнида ололсанг ибрат.
Тинглайсан, таралгай жимжитлик бесас,
Англамоқ душвордир, бўлмагай нисбат.
Жонга оро кирмас ёнингда ҳеч кас,
Қисматинг тарози, тугаса неъмат.
Хумкўза ичида етилган ҳасрат,
Қалб истаганин қийнамасин, бас.
Кишанлаб енголсанг, келгайми нусрат,
Ризқинг мисқолидан бераво этмас.
Муслима Ҳамроз
31.03.2025 йил
Изоҳ: нусрат (арабча)-кўмак, ёрдам, зафар.


Подписаться
0 комментариев
Старые