
Ёмғир қўшиғингни айт
Пар ёстиғинг қоқмагил булут,
Ахир, баҳор ўйғонмоғи шарт.
Қуёшга боқ,
ғамларинг унут,
Ҳаво маҳзун,
дардларини арт.
Куртакларга таскинлар бериб,
Бугун ёмғир қўшиғингни айт.
Чучмомалар шодлансин кўриб,
Камалакни қувлаб-қувлаб қайт.
Ахир, баҳор уйғонмоғи шарт!
Муслима Ҳамроз
12.04.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые