-
Чизгилар
Чизаман, чизгилар қанот қоқади, Руҳлар парвозига ўхшайди, ана. Ёзаман, битиклар битиб кетади, Уммон тўла сиёҳ, шудринг бор яна. Қалбим гулханига бўламан иқрор, Машаққат жонимни қилади майна. Тафаккур ҳурқушин қийнайди қарор, Бормикан мавҳумот сирига…
-
Чучмомалар
Қор остидан мўралар чечак, Бинафшанинг боқиши ғамгин. Чучмомалар чулдирар чучук, Тўкилади булутнинг ғами. Зумрад туйғу завқини суринг, Толпопуклар солланар майин. Майса сочин ювади шудринг, Пўстлоғини янгилар қайин. Лаб ёрибди бодомгул эрта, Ҳали қишнинг…
-
Боғ
Сайроқи қуш сайрамас,ҳайхот, Довуччалар туршак бўлган кун. Ўрикгули капалакқанот, Учиб кетса хаёлим тушкун. Пайванд бўлган ниҳоллар сабот, Чирпирайди бетийиқ қуюн. Анжир пишиб томади набот, Боларилар келтирар суюнч. Банди нордон мевалар шоҳзод. Боғдарчанинг зулфини…
-
Кўмкўк
Кўк рўмолим қўшқанот ёди, Учолмайди, сояси тузоқ. Кўк бўрининг кўзлари ёнди. Эртак тўқир хаёлим узоқ. Йўлга тушар кўкарган майса, Изларимдан унади лола. Кўк кабутар ку-кулар, қайсар, Эркли қафас ҳурнафас олар. Чақмоқ чақиб кўклайди…
-
Тонгнинг рангидай
(Мансура) Шеъримнинг ранги қанақа? Оқми, қорами, балки, олачипор. Ёниб тугаган оғоч рангидадир, Балки, ўчоқ қучоғида ётган кулнинг рангидай рангсиз. Балким, анҳорда сузган ҳаворанг осмон, Булут буғчасига тугилган симобранг туйғу. Кўк атиргулнинг баргида кўкарган…