Мансуралар

Тонгнинг рангидай

(Мансура)
Шеъримнинг ранги қанақа?
Оқми, қорами,
балки, олачипор.
Ёниб тугаган оғоч рангидадир,
Балки, ўчоқ қучоғида ётган кулнинг рангидай рангсиз.
Балким, анҳорда сузган ҳаворанг осмон,
Булут буғчасига тугилган симобранг туйғу.
Кўк атиргулнинг баргида кўкарган шабнам,
Оҳким, бинафша тусида қийнаган қайғу.
Найсондайин покиза марварид томчи.
Уфқ чаккасига таққан қизил атиргул,
Камалак тасвирида қуёшрангли соғинч.
Баргларнинг кафтида
кузакнинг занги,
Сўзлар бўёғида изтиробнинг аччиқ минг туси.
Қилқалам эгилар оппоқ қоғозга,
Босган изларида ранго-ранг сўззор.
Қора булутларни супуриб толмайди шамол,
Ўчирғич йўли каттиқ, жиловлайди сиёҳ ёмғирин.
Қоғозни ғижимлар шўррангли кўзёш томчиси.
Қалам чопқиллайди, сиёҳга ташна,
Назарим тонмайди, шаффоф булоқ симирган.
Шеър руҳим сиёғига қоришиб кетди,
Бугун бориб келдим ишқ лаҳзасига,
Порлаб турар эди тонгнинг рангидай.

Муслима ҲАМРОЗ
19.02.2026 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x