Кўмкўк
Кўк рўмолим қўшқанот ёди,
Учолмайди, сояси тузоқ.
Кўк бўрининг кўзлари ёнди.
Эртак тўқир хаёлим
узоқ.
Йўлга тушар кўкарган майса,
Изларимдан унади лола.
Кўк кабутар ку-кулар,
қайсар,
Эркли қафас ҳурнафас олар.
Чақмоқ чақиб кўклайди ҳаво,
Бошқоронғу бўлдими булут.
Кўк чироғин ёққанда само,
Қалдирғочйўл
бўлмайди унут.
Кўк қандиллар порлайди кўмкўк,
Ёришади кўнглим фазоси.
Кўк дафтарим, қаламим ҳам кўк,
Ишқ мактуби ёрнинг ризоси.
Муслима ҲАМРОЗ
19.02.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


