Чизгилар
Чизаман, чизгилар қанот қоқади,
Руҳлар парвозига ўхшайди, ана.
Ёзаман, битиклар битиб кетади,
Уммон тўла сиёҳ, шудринг бор яна.
Қалбим гулханига бўламан иқрор,
Машаққат жонимни қилади майна.
Тафаккур ҳурқушин қийнайди қарор,
Бормикан мавҳумот сирига ойна.
Қармоқнинг макрига ўхшар кертиги,
Дун-дунё нечундир ошкора тонар.
Қачондир битарми кўнгил кемтиги,
Саодат меҳробин изласам ёна.
Муслима ҲАМРОЗ
06.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


