-
Куз билан
Кузни кузат, хорғин кетмоқда, юпун, Хазонни кўчириб эсади шамол. Озурда тўзғиган хаёллар тутқун, Бас, кўнгилга яқин зиёкор шам ол, Яна баҳор келар, қалбингга кирсанг. Куз билан ёнма-ён илдам борганда, Тўкилган ҳаяжон дилни қийнайди.…
-
Руҳфазо
Оламлар аро олам чексиздир беҳад,Зеро дунё дўнади ўз маконида.Борлигу йўқлик қутби руҳ учун сарҳад,Кўчкилари кўчади вақт имконида. Мен бир кафт тупроқдирман, зарраман балки,Коинотнинг ҳукмига бўлгайман иқрор.Ва бир чақмоқ оловман ёнгали балқиб,Куйибу куйдиролмай оташда…
-
Шамдил
Кўнгил ойнасига томчилаб оққан, Андуҳни сидириб ташламоқ маҳол. Ғамгусор булутлар кўксига боққан, Нигоҳлар зорини эсласам беҳол. Кўнглим ойинаси тўлиб тошганда, Ботиний кўчкида шаксиз оқаман. Сабрим косасидан чунон ошганда, Умид зиёсига илҳақ боқаман. Намчил…
-
Сўз (мансуралар)
Чексиз ложувард фазода беқиёс фикрат садоси қанот қоқиб учмоқда. Фикрлар унсиз учса, сўзлар шивирлай бошлагай, уларнинг ранг-баранг рамзларда, минг хил тусда товланишини томоша қиламан. Айримлари эркин парвозга шайланиб, кўкларга учади, баъзилари ерга қулайди…
-
Дилистон
Ҳувиллаб қолгандек кўнгил кўчаси, Безовта кезаман тим қора тунни. Пилдираб нур учса, излаб кечаси Орзиқиб кутаман ёруғ ҳар кунни. Саволга тутаман тунни ботиниб, Кутганим сафога тўлишсин эниб. Кўнгилга оқгайдир кундуз бетиним, Нурафшон ёғдули…