
ФИКРАТ УЧҚУНЛАРИ
- Китоб ўқир эканмиз, унинг фикрат оламига ҳарфлар ва сўзлар орқали кириб борамиз. Кўз қорачиғимизда тасаввурнинг ёрқин портали очилади.
- Оқ қоғозга ёзиб ижод қилар эканмиз унинг беҳад гўзал оламига қоғоз ва қалам орқали кириб бораверамиз. Қалбимиз тўлқинланиб тахайюл кошонасига этувчи портал дарчаси очилади.
- Компьютер клавиатурасидаги илҳом тугмачаларни босар эканмиз мониторда нақшинкор ёзув шуълаланиб портал туйнуги очилади ва бизни ғаройиб ижод оламига бошлайди.
- Балки, БИЗ беқиёс улкан дунёда мўъжизалар ичида ҳаёт кечираётгандирмиз?!
- Инсоният нурга қоришиқ виртуал дунёни БИРУ БОРнинг қудрати ила кашф этиб, ўша мафтункор макон ва замонда ўзи ҳам чўғланиб яшайди, гўё!!!
Муслима Ҳамроз
19.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые