
Қирмизбоғ
Қирмизбоғ очилса гулгун,
Ғунчалар боқади ёрқин.
Новдалар бандлари тугун,
Гуллайди баҳорий ёлқин.
Япроғи капалак парвоз,
Ҳилпирар нозланган сайин.
Қушларга этмайди парво,
Ифори таралар майин.
Оқ, қизил меваси сара,
Бироқ у эмасдир ола.
Сиртига суқланиб қара,
Барглари эгилган жола.
Тотланиб толимас сира,
Татийди қирмизи боли.
Ёзланиб тугади шира,
Топинг-чи қайси бир оли?
Муслима Ҳамроз
16.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые