
ЯШИЛ ТУЙҒУ
Кун тунга тенг, вақтнинг мезонин
Ўлчаб берар наврўз тарозда.
Тозалайди йилнинг тўзонин,
Қалдирғочлар кўкси парвозда.
Булбулзабон баҳор куйлайди,
Ҳурриятнинг соҳир қўшиғин.
Дарахтларда куртак сўйлайди,
Гулғунчалар мағзи қўшлигин.
Эгизакми тун-кун аслида,
Эврилади вақтга қоришиб.
Тенглашади баҳор фаслида,
Қувлашади тонги ёришиб.
Янгиланган наврўз элимда,
Ороланиб қилар тантана.
Яшил туйғу уйғоқ ҳолинда,
Ҳилпирасин қалбларда яна.
Ўргилайин наврўз ўзингдан,
Ҳар йил чорлаб чирой очасан.
Кўм-кўк олам порлаб изингдан,
Кўкламингни дилга сочасан.
Муслима Ҳамроз
21.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые