-
Куздайин…
Сенинг йиғинганинг кузга бир армон, Кетяпсан оламни қалбингга юклаб. Томонлар тортишса истагинг фармон, Боравер кўнгилда ғуборни поклаб. Йўл айро, шохланиб тургандек йўлак, Сездингми, куздайин туйғулар бўлак. Менинг тўкилганим сен учун ёлғон, Талатўп дунёинг…
-
Қайтолсанг…
Тун оқиб киряпти, кўнглинг тўлмайди, Соғинчга ўраниб бедор тентирар. Ранговор тушингда жило сўнмайди, Чақнаган хаёлдан садо келтирар. Тим қора ҳавони ютиб, симириб, Кўзгуга кўз солсанг ойдай ялтирар. Қувғинди қўрқувинг барҳам топгайми, Нурташна тун…
-
Сўз
Сўз-энергия талқини, сўз-тўлқин жилваси, сўз-ёруғлик жилоси, сўз-кўнгилнинг ранги, сўз-дилдаги ҳузур, сўз-оҳанг садоси, сўз-сукут сурати, сўз-мунг сийрати, сўз-тилнинг ғавғоси, сўз-изтироб олови, сўз-ўқ, тилдан отилган, сўз-заҳри қотил, сўз-ғамгин гиря, сўз-битмас жароҳат, сўз-дил малҳами, сўз-фикрнинг сояси,…
-
Ўт
Бутун бир оламга ўт қўйдингми, ўт, Аланга оляпти ичда жон яккаш. Гумроҳлик жазодир, гуноҳидан ўт, Жизғанак куясан, ичингда оташ. Унарсан қум ёриб-ё райхон, ё-ўт, Фоний дунёда ўз амалинг саркаш. Унут ва кечирим кўчасидан…
-
Чегара
Хўрлик ва ҳурликда чегара қани? Топиб кўрсатинг уни, етиб бўларми унга, кечиб бўларми ундан? Хўрланган кўнгилни қил қамчилайди, Хўрланган кўнгилдан қон томчилайди. Хўрланган кўнгилни осон синдирмоқ, Ғазаб қутқусида олов ёндирмоқ. Ҳурлик изламоқдан тонмайсан…