Дастхат
“Кел, текшириб тургин-да қалбинг уйини!”
– Ўз-ўзимга мен ўзим қилдим насиҳат.
Бўронлардан чиқдингми омон, бусбутун,
Махвий хабарчи бирров ташлаб кетмиш хат.
Тўс-тўфонда чалғима, ғулу ўткинчи,
Гўзалликнинг мадҳига тўлсин-да дилхат.
Оқ қоғоз қоралайсан, оқми туйғулар,
Йўллаб қўйгин ҳусни хулқ битилган дастхат.
Кўнгил кўзи чарағон кулганда ёниб,
Йўлга тушмоқлик даркор
ўқиб кимёхат.
Ёзаверсанг дил сўзинг ишқинг ҳажрида,
Нурафшо бир ғаройиб келгай камёбхат.
Изоҳ: Кимё -“олтинга айлантирувчи” (кўчма маънода)
Муслима ҲАМРОЗ
28.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


