Дорнинг оғочи
Ичингда титрайди дорнинг оғочи, Чириган арқонин тортсанг авайлаб. Алдоқчи туйғулар сотқин, айғоқчи, Ғирчиллаб асабинг бузар атайлаб. Ичингда тўсинми дорнинг оғочи, Қароғинг тўсади боғич пайпаслаб. Ваҳима қувлайди, хаёл шошади, Тубанлик остига чўкканда пастлаб. Ичингда…
Нимта ой
Кеча нимталанган кўнглимга яримта ой сиғмаган эди, бугун бутунликка тўлган қалбимга сиғгайми бир бутун Қуёш?! Муслима Ҳамроз 06.02.2025 йил
Кўнглим
Шамчироқ шамга кўнгач, Шамсивор чатнар кўнгил. Кўшкига маҳзун қўнгач, Кўк сари кўчар енгил. Ҳилолга менгзаб учгил, Воҳ, кўнглим-а, кўнглим. Фитратда тўфон сўнгач, Қаламга изҳор сунгил. Оташин чўғга дўнгач, Чароғон нурга тўлгил. Борлиқни суюиб…
Кўза
Вужудимиз ноёбу ғаройиб кўзамикан, тупроғ-у сув каби не сирли унсурлардан қориб пишитилган ва оловнинг беқиёс оташида тобланган. Дил учун ошён, руҳ учун макон, жон учун қўрғон. Баъзан қайғу оҳи уни чертади, борлиғидаги ғамгин…
Макон
“Ҳаёт олганинг қадар нафасдир, ҳаёт қолганинг қадар қафасдир, ҳаёт толгунинг қадар ҳавасдир…” Жалолиддин Румий Бандилар ҳақига битта маскан-қароргоҳ, Ер шари макондир, ҳибсихона тимсоли. Жон банди, гуноҳу савобларга иқроргоҳ, Жаннату дўзаҳга чорланганлар мисоли. Учолмайди…




